6-Sentabr, 2022-yil

БМТТД билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Бугун Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашди.


Учрашувда Димовска хоним Бизнес-омбудсман институти ваколатлари ва фаолияти билан атрофлича танишди. Шу билан бирга, муҳокамалар давомида Ўзбекистонда рақамлаштиришни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, қонунчилик базасини такомиллаштириш соҳасидаги илғор халқаро амалиётни ўрганиш ва татбиқ этиш орқали тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


#фаолиятдан

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение