5-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан хатолик билан ҳисобланган солиқ қарздорлиги бекор қилинди

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи ЯТТ А. А. (исми ўзгартирилган) солиқ қарздорлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, тадбиркор томонидан ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича ариза Бухоро шаҳар солиқ инспекциясига тақдим қилинган бўлсада, мазкур ариза бўйича муносабат билдирилмаган. Натижада, тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган сифатида белгиланмаган ва солиқ қарздорлиги вужудга келган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, тадбиркорга ҳисобланган 2 миллион сўмга яқин солиқ қарздорлиги бекор этилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение