3-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорнинг шартномавий ҳуқуқлари тикланди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Business” ХК (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК Мирзачўл тумани филиалидан ундиришда қийинчиликларга дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, Корхона ва “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК Мирзачўл тумани филиали ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Корхона томонидан белгиланган ишлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, белгиланган тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Корхона манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Жиззах вилояти “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК ҳисобидан Корхона фойдасига 8,5 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение