2-Sentabr, 2022-yil

Ҳокимнинг ноқонуний қарори бекор қилинди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи “Farm” (номи ўзгартирилган) Бўзатов туман ҳокимлигининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Бўзатов туман ҳокими қарори билан “Farm” фермер хўжалигига 37,5 га ер майдони ажратилиб, фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган. Кейинчалик, мазкур шартномани бир томонлама бекор қилиш ва ажратилган ер майдонини ер фонди захирасига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилган. 

Ваҳоланки, Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Нукус туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилди ва натижада туман ҳокимлигининг қарорини бекор қилиш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение