
Қашкадарё вилоятида фаолият
кўрсатувчи “Pharma” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича
тўловларни Қамаши туман тиббиёт бирлашмасидан ундиришда қийинчиликларга дуч
келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, Жамият ва
Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида дори-дармон ва тиббий воситаларни
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Жамият томонидан
маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилишига қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга
оширилмаган.
Шунга кўра, Бизнес-омбудсман
томонидан Жамият манфаатида Чироқчи туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси
ҳисобидан Жамият фойдасига 57,7 миллион сўмлик қарздорликни ундириш
белгиланди.