30-Avgust, 2022-yil

Ўтган олти ойда 10 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолияти 105 та ҳолатда ноқонуний текширилган

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилганидек, 6 ой давомида 30 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 89 064 та текширув ўтказилган. 


Мазкур текширувларнинг қонунийлиги бўйича ўтказилган мониторингларда 2022 йил олти ойида 10 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорларнинг фаолияти 105 та ҳолатда ноқонуний текширилганлиги, 14 та назорат органи томонидан 5 248 та ҳолатда текшириш тартиби бузилганлиги аниқланди.


Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича назорат органларининг 165 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва 26 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение