29-Avgust, 2022-yil

Ҳокимликдан тадбиркорга шартнома бўйича 407 миллион сўм ундирилиши белгиланди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Yuksalish” МЧЖ (номи ўзгартирилган) пудрат шартномаси бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Сардоба туман ҳокимлиги ва Жамият ўртасида пудрат шартномаси тузилган. Унга асосан Жамият томонидан белгиланган объектни мукаммал таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари бажарилган. Бироқ, шартномада белгиланган тўловлар амалга оширилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг хал қилув қарори билан Сардоба туман ҳокимлиги ҳисобидан Жамият фойдасига 407 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение