26-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорнинг олиб қўйилган объекти учун ҳокимликдан 171 миллион сўм ундирилиши белгиланди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Atlas” МЧЖ (номи ўзгартирилган) мулк ҳуқуқи бузилганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамиятга 2012 йилдан тегишли бўлган объект жойлашган ер майдони Қарши шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ва мазкур кўчмас мулк бузилиши белгиланган бўлиб, тадбиркорга компенсация тўловлари тўланмаган. Таъкидлаш лозим, мазкур объект 171 миллион сўмга баҳоланган.

Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, натижада Қарши шаҳар ҳокимининг ҳисобидан Жамият фойдасига 171 миллион сўм ундирилиши белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение