25-Avgust, 2022-yil

Ободонлаштириш бошқармаси тадбиркор олдида 100 миллион сўмга қарздор бўлиб қолди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Universal” ХК (номи ўзгартирилган) Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва Корхона ўртасида пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Корхона томонидан таъмирлаш ишлари бажарилган. Шунга қарамасдан, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан “Universal” ХК фойдасига 100 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение