24-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорлар муаммолари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилади

Очиқ мулоқот давомида Бизнес-омбудсманга Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тадбиркор виртуал офисини яратиш ва уни юритиш вазифаси юклатилди.  


Тадбиркор виртуал офиси орқали: 

— мурожаатларни туну кун қабул қилиш, ҳал этиш ва ижросини рақамли назорат қилиш;

— тадбиркорлар ўртасида онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш;

— соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни тизимлаштириш;

— зарур бўлган хизматларни (лицензия, кредит, субсидия) бир нуқтадан олиш имкониятини яратиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение