23-Avgust, 2022-yil

Ҳокимлик тадбиркорга планшетлар учун қарздорлигини қисман тўлаб берди

Интернет тармоқларида Қамаши туманидаги тадбиркорга ёшлар етакчиларига етказиб берилган планшетлар учун тўловлар амалга оширилмаганлиги юзасидан мурожаат ёритилган эди. 

Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганиш давомида ЯТТ Қиличева Хамида ва Чироқчи туман ҳокимлиги ўртасида 100 та планшетни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, тўловлар жорий йилнинг 10 март кунигача амалга оширилиши белгиланган эди. Шунга қарамасдан тўловлар амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича тадбиркор томонидан Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво киритилиб, суд қарори билан Чироқчи туман ҳокимлигидан 235 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгинланган. Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорга ҳозирги кунда 179,4 миллион сўм тўланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение