23-Avgust, 2022-yil

Давлат идораси тадбиркорга 346 миллион сўм тўлайдиган бўлди

Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи “Universal” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мансабдорларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳри Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Жамият ўртасида пудрат шартномалари имзоланган бўлиб, уларга мувофиқ Жамият томонидан таъмирлаш ишлари бажарилган. Шунга қарамасдан, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Жиззах шаҳри Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимидан “Universal” МЧЖ фойдасига 346 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение