18-Avgust, 2022-yil

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратилади

2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

1) оилавий тадбиркорлик, фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

2) чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

3) боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

4) «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади;

📌Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги ПҚ-55-сон қароридан олишингиз мумкин.

#қонунчилик_ҳужжати

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение