16-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорларга 153,5 миллиард сўм ҚҚС қайтарилиши таъминланди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мунтазам равишда тадбиркорларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказилади. 

Жумладан, жорий йилнинг май-июнь ойларида Тошкент шаҳрининг барча туманларида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида тадбикорлар аксарият ҳолатларда қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплашда қийинчиликарга дуч келиши аниқланди. 

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман девони ходимлари ташаббуси билан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида юз нафар тадбиркорлик субъектининг жами 153,5 миллиард сўмга яқин миқдорда қўшилган қиймат солиғи қопланиши ва тадбиркорларга қайтарилиши таъминланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение