14-Avgust, 2022-yil

Ер майдонидан маҳрум бўлган тадбиркорга 7,9 миллиард сўм берилди

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи "Entity" МЧЖ (номи ўзгартирилган) онлайн аукцион натижаси бўйича тўланган маблағларни қайтарилишида ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, тадбиркор онлайн аукционда қатнашиб, 46 гектар ер майдонини харид қилган. Аммо кейинчалик, Фарғона туманлараро маъмурий судининг қарори билан мазкур ер майдонини онлайн савдоларига чиқариш қонунга хилоф ва мазкур онлайн савдо ҳақиқий эмас деб топилган. Шунга қарамасдан тадбиркор томонидан юқоридаги ер майдони учун тўланган 7,9 миллиард сўм қайтариб берилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан "Entity" МЧЖ томонидан ер майдони учун тўланган 7,9 миллиард сўм кайтариб берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение