12-Avgust, 2022-yil

Давлат идораси тадбиркорга 238 миллион сўм тўлаб беради

Наманган вилоятида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ Давлатобод туман мактабгача таълим бўлими томонидан қарздорлик тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, тадбиркор ва Давлатобод туман мактабгача таълим бўлими ўртасида мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимини мукаммал таъмирлаш юзасидан 4 та пудрат шартномаси имзоланган.

Мазкур шартномаларга асосан пудратчи тадбиркор томонидан барча ишлар бажарилган бўлсада, белгиланган 238 миллион сўм қарздорлик бўлим томонидан тўлаб берилмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан Наманган туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризалари натижасида тадбиркор фойдасига мактабгача таълим бўлимидан жами 238 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение