9-Avgust, 2022-yil

Тадбиркор фойдасига 272,9 миллион сўм ундириб берилди

“Catering” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Ургут туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган бўлиб, Жамият томонидан жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида кўрсатилган хизматлари учун тўловлар амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида Ургут туман тиббиёт бирлашмасидан Жамият фойдасига 272,9 миллион сўм қарздорлик ундирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение