8-Avgust, 2022-yil

Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди

Тадбирларда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов, Бизнес-омбудсман девонининг бош инспектори Абдулла Болтаев, мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Урганч туманлари ҳамда Урганч шаҳридаги 300 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.


Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор соҳалар бўйича тизимли муаммолар кўтарилди. Билдирилган мурожаат ва таклифлар ўрганиш учун қабул қилинди. 


📌Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида айни дамда тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари қабул қилинмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение