8-Avgust, 2022-yil

Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди

Тадбирларда Бизнес-омбудсман девонининг бош инспектори Шероз Шодиев, мутасадди ташкилотлар, шунингдек, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.


Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор соҳалар бўйича тизимли муаммолар кўтарилди. Билдирилган мурожаат ва таклифлар ўрганиш учун қабул қилинди. 


Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида айни дамда тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари қабул қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение