8-Avgust, 2022-yil

Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ва Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлигининг бошқарув раиси Орхан Маммадов ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Меморандумни имзолаш маросими 1 август куни Тошкентда бўлиб ўтган Озарбайжон-Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси йиғилиши доирасида ўтказилди.


Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришдаги ижобий динамика юқори баҳоланди. Тадбир якунида икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение