7-Avgust, 2022-yil

Бизнес-омбудсман кўмагида тадбиркорга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди

Миришкор туманида фаолият юритувчи “Келажак ишончи” МЧЖда (номи ўзгартирилган) Қашқадарё вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси мансабдор шахси томонидан текшириш ўтказилиб, текшириш якуни бўйича Жамият раҳбари ва унинг бош ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жамиятнинг мурожаати Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганида, юқоридаги текширув Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилганлиги ҳамда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилмаганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, Жамият фаолиятида текширишни амалга оширган мансабдор шахс текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома эга бўлмаган.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида текширувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга рухсат берилганлиги тўғрисида махсус гувоҳномага эга бўлиши лозим.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 39-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт.

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция суд мажлисида Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирок этиб, қайд қилинган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маълумот бердилар.

Натижада, апелляция инстанция томонидан Жамиятга нисбатан расмийлаштирилган маълумотнома мақбул эмас деб топилиб, қўзғатилган жиноят иши тугатилди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение