5-Avgust, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан асоссиз солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас деб топилди

“Future” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Жамият фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган ва уни натижаси бўйича Жамиятга нисбатан ноқонуний равишда 117,7 миллион сўм ҚҚС ҳисобланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят натижасида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг Жамиятга нисбатан 117,7 миллион сўм ҚҚС ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение