Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Entity” МЧЖ (номи ўзгартирилган) суд қарори ижросини таъминлашда ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қулув қарорига асосан Қизилтепа туман ҳокимлигидан Жамият фойдасига 456,6 миллион сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлсада, ушбу қарор ижроси таъминланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Мажбурий ижро бюросига киритилган хулоса натижасида Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори юзасидан қарздор Қизилтепа туман ҳокимлигидан маблағларни ундириш бўйича ижро иши қайтадан қўзғатилди ҳамда пул маблағлари тадбиркорлик субъектига ундиртириб берилди.