2-Avgust, 2022-yil

Махсус гувоҳномага эга бўлмасдан текширув ўтказган давлат ходими жаримага тортилди

Бизнес-омбудсман томонидан доимий равишда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунийлиги устидан назорат амалга оширилади ва ушбу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли чоралар кўрилади. 

Хусусан, Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси шўъбаси мудири А.А. (исми ўзгартирилган) томонидан махсус гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) фаолиятида текширув ўтказиш ҳолати аниқланган. 

Ушбу ҳолат бўйича, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига асосан Қашқадарё вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси шўъбаси мудири А.А. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ва 9,8 миллион сўмлик жарима жазоси қўлланилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение