29-Iyul, 2022-yil

Тадбиркор фойдасига 281,4 миллион сўм ундириладиган бўлди

“Entity” ХК (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Корхона ва Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган ва унга мувофиқ Корхона томонидан белгиланган ишлар  бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Избоскан туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармасидан Корхона фойдасига 281,4 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение