29-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорлар фаолиятида текширишлар ўтказишга рухсат берган Ҳазорасп туман ҳокимига Тақдимнома киритилди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳоким тадбиркорларни текширишга фармойиш чиқарди” сарлавҳали мурожаат ёритилган эди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фаолиятида ишчиларни қабул қилиш, маҳсулот етиштириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа масалалар юзасидан назоратни амалга ошириш бўйича фармойиши қабул қилинганлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, Ҳазорасп тумани ҳокимининг фармойишидаги чоралар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширувларни ўтказиш тартибини белгиловчи қонун-ҳужжатларига зид бўлиб, мазкур фармойиши билан тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувга йўл қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Ҳазорасп туман ҳокимлигига Тақдимнома киритилди. Тақдимнома натижаси юзасидан қўшимча ахборот ОАВларда ёритилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение