28-Iyul, 2022-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг мурожаатларини назорат қилади

“business.gov.uz” ягона интерактив портали “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига айлантирилиб, у орқали:


— тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш;

—  давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;

— қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш имконияти яратилади. 


Шу билан бирга, портал орқали тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан,:

🔹лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар;

🔹кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш;

🔹 солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш имкониятлари ҳам интеграция қилиниши назарда тутилган. 


Порталга киритилган мурожаатлар автоматик равишда ёки Бизнес-омбудсман томонидан тегишли ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади.


Бизнес-омбудсман порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.


📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сон Фармони

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение