28-Iyul, 2022-yil

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев,  Бизнес-омбудсман девонининг бош инспектори Сардор Усманов ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда 50 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.


Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор соҳалар бўйича тизимли муаммолар кўтарилди. Билдирилган мурожаат ва таклифлар ўрганиш учун қабул қилинди.


📌Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида айни дамда тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари қабул қилинмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение