25-Iyul, 2022-yil

Тадбиркор фойдасига 309 миллион сўм ундириладиган бўлди

“Entity” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Шароф Рашидов туман ҳокимлиги ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган ва унга мувофиқ Жамият томонидан белгиланган ишлар  бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Шароф Рашидов туман ҳокимлигидан Жамият фойдасига 309 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение