24-Iyul, 2022-yil

Тадбиркор фойдасига 128 миллион сўм ундириладиган бўлди

“Entity” ХК (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Корхона ва Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган ва унга мувофиқ Корхона томонидан белгиланган ишлар  бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Избоскан туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармасидан Корхона фойдасига 128 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди. 


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение