22-Iyul, 2022-yil

Бухоро вилоятидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тадбир Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев, Бизнес-омбудсман Д. Касимов ва бошқа мутасаддилар бошчилигида ўтказилиб, унда вилоятдаги 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.


Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор соҳалар бўйича тизимли муаммолар кўтарилди. Билдирилган мурожаат ва таклифлар ўрганиш учун қабул қилинди. 


📌Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида айни дамда тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари қабул қилинмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение