17-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорга қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи Entity МЧЖ (номи ўзгартирилган) суд варақалари ижросини тўхтатиб туришда амалий ёрдам сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, Гулистон туманлараро  иқтисодий судинининг қарори билан Жамият ҳисобидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 224,1 миллион сум асосий қарз ва 15, 6 миллион сум пеня ундирилиши белгиланган бўлиб, бу бўйича ижро варақаси чиқарилган. 

Тадбиркор томонидан юқоридаги қарздорликни бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш бўйича судга даъво ариза киритилиб, суд жараёнида Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам тадбиркор манфаатида иштирок этдилар. Натижада, қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича Жамият ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўртасида келишувга эришилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение