16-Iyul, 2022-yil

Қорақалпоғистон Республикасидаги солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик ва таъсир чоралари вақтинчалик қўлланилмайди

Солиқ қўмитасининг хабарига кўра, фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари (банкдаги ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини вақтинча тўхтатиш) қўлланилмайди. 

Мазкур чоралар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида шу йилнинг 3 июлидан 2 августига қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги сабабли жорий этилгани қайд этилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение