15-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорга берилган рухсатномани ноқонуний бекор қилиш ҳолати бартараф этилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “Company” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилда Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан Жамиятга объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома берилган ва шунга асосан Жамият томонидан қурилиш ишлари бошланган. Аммо, кейинчалик Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг қарори билан юқоридаги ижобий хулоса бекор қилинган.

Ваҳоланки, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилиши натижасида, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг Жамиятга берилган ижобий хулосасини бекор қилиш юзасидан қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение