14-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорнинг ер майдонини ноқонуний олиб қўйиш ҳолати бартараф этилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Ангрен шаҳар ҳокимининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамиятга Ангрен ҳокимининг 2017 йилдаги қарори асосида 1,5 гектар ер майдонида ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборхонаси қурилишига рухсат берилган. Аммо кейинчалик мазкур ер майдони Жамиятга ноқонуний равишда ажратилганлиги важ қилиниб, ҳокимнинг юқоридаги қарори бекор қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсманнинг Нурафшон туманлараро маъмурий судига киритилган шикояти натижасида, “Business” МЧЖга ер ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш юзасидан қабул қилинган Ангрен шаҳар ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва Жамиятнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқи тикланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение