13-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорнинг ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги ҳокимнинг ноқонуний қарори бекор қилинди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Business Entity” ХК (номи ўзгартирилган) Қарши шаҳар ҳокимининг қароридан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Қарши шаҳар ҳокимининг қарори асосида  “Business Entity” ХКга тадбиркорлик фаолияти учун бўш турган ер майдони ажратилган. Кейинчалик, мазкур ер майдони “E-ijro auksion” орқали электрон онлайн-аукцион ўтказилмасдан тўғридан-тўғри ажратиб берилганлиги важ қилиниб, ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарори бекор қилинган.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПФ-6243-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят натижасида, “Business Entity” ХКга ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш бўйича ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение