12-Iyul, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан нотўғри қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Kinder” (номи ўзгартирилган) нодавлат мактабгача таълим муассасаси (НМТМ) қўлланилган таъсирчан солиқ механизмидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, Касби туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига кўра НМТМнинг фаолияти жорий йилнинг июль ойида йўлга қўйилиши белгиланган. Лекин, мазкур тармоқ жадвали инобатга олинмаган ҳолда, ишчи гуруҳ томонидан нодавлат таълим муассаси ташкил қилиш режалаштирилган объектга нисбатан 50,1 миллион сўмлик таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.

Ваҳоланки,  Вазирлар Маҳкамасининг 666-сон қарорига мувофиқ, хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса, бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида эътироф этилиши белгиланган. 

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви натижасида тадбиркорга нисбатан нотўғри қўлланилган 50,1 миллион сўмлик таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение