7-Iyul, 2022-yil

Давлат корхонасидан тадбиркор фойдасига 174,3 миллион сўм ундириш белгиланди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Kapital” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги “Жиззах кўприклардан фойдаланиш” УК ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Жамият томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, етказилган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг қарори билан “Жиззах кўприклардан фойдаланиш” УК ҳисобидан Жамият фойдасига 174,3 миллион сўм қарздорликни ундирилиши белгиданди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение