6-Iyul, 2022-yil

Зомин туманидаги фермерларнинг мурожаати ўрганилди

Интернет тармоқларида Жиззах вилоятининг Зомин туманида фермерлар ғалла топширишга мажбурланаётганлиги юзасидан мурожаат ёритилди.  

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ўрганишлар давомида Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳокимлигига тегишли хат киритилди. Шунингдек, Зомин тумани ҳокими томонидан давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган дон маҳсулотларини давлатга мажбурий топшириш, топширмаган фермерларни энергия таъминотидан узиб қўйиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги маълум қилинди.

Ҳурматли тадбиркорлар, агар Сиз тадбиркорлик фаолиятингизда шундай ҳолатларга дуч келсангиз Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади.

Телефон: 71 202-08-97.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение