2-Iyul, 2022-yil

Тадбиркордан ноқонуний ечиб олинган маблағлар қайтариб берилди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Рахманов Солай” фермер хўжалиги АТ Халқ банкининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг қарздорлиги мавжудлиги сабабли, банк томонидан хўжаликнинг ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилган ва тадбиркорнинг рухсатисиз 5,3 миллион сўм ечиб олинган. 

Ваҳоланки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан, тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш фақат суд тартибида қўлланилади.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан, фермер хўжалигининг ҳисоб рақамидан ечиб олинган 5,3 миллион сўм қайтариб берилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение