
Жорий йилда Бизнес-омбудсман томонидан давлат органларининг қарийб 700 нафар ходимига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.
Бу ҳақида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов 29 июнь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусидаги форум доирасида маълум қилди.
2021 йилда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат органларининг мансабдорларига нисбатан 2 000 мингга яқин таъсир чоралар қўлланилганлиги, шу жумладан 1 600 нафар давлат идораларининг ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилганлиги Д. Касимов томонидан маълум қилинди.
Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир