24-Iyun, 2022-yil

29 июнь куни бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш бўйича форум ташкил этилмоқда

Бизнес-омбудсман девони томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 июнь куни “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусида форум ўтказилиши режалаштирилган. 


Форум доирасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашнинг самарали механизмларини, тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги ислоҳотларни, шунингдек, давлат назоратини мувофиқлаштиришнинг замонавий механизмларини босқичма-босқич жорий этишни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш назарда тутилган.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение