18-Iyun, 2022-yil

Тадбиркордан ноқонуний ундирилган 7,3 миллион сўм қайтарилиши белгиланди

Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Glopay” МЧЖ Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият томонидан бошқа тадбиркорлик субъектлари билан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда маҳсулот сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар кўзбўямачилик учун тузилганлиги асос қилиниб, Жамиятнинг ҳисобрақамидан 7,3 миллион сўм маблағлар ечиб олинган.

Маълумот учун: Солиқ кодексининг 14-моддасига мувофиқ, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса — солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу ҳолат юзасидан, Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, натижада Жамият ҳисобрақамидан ечиб олинган маблағлар қайтарилиши белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение