18-Iyun, 2022-yil

Тадбиркорга нотўғри ҳисобланган қарздорлик камайтирилди

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи “Ibroxim Eksport Invest” МЧЖ “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ Пахтачи туман бўлими ходимларининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ Пахтачи туман бўлими ходимлари томонидан Жамиятга тегишли цехда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширув натижасида белгиланган қоидаларни бузиш ҳолатлари аниқланиб, Жамиятга нисбатан 465,6 миллион сўм қарздорлик ҳисобланган.

Аммо, мазкур мурожаатни ўрганиш давомида ушбу ҳисоб-китоблар қонунчилик талабларига зид равишда амалга оширилганлиги ва қарздорлик 152,9 миллион сўм ташкил қилиши аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ томонидан қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, Жамиятга нисбатан нотўғри ҳисобланган 465,6 миллион сўмлик қарздорлик 152,9 миллион сўмгача камайтирилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение