17-Iyun, 2022-yil

Ҳокимият тадбиркорга 386,1 миллион сўм тўлаб берадиган бўлди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Pitnak mevasabzovot agrofirmasi” МЧЖ Тупроққалъа туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб,  Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Тупроққалъа туман ҳокимлиги ўртасида объектни таъмирлаш бўйича пудрат шартномаси тузилган. Жамият томонидан 386,1 миллион сўмлик ишлар бажарилган бўлсада,  ҳокимлик томонидан тўловлар амалга оширилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суд қарори билан Тупроққалъа туман ҳокимлигидан Жамият фойдасига 386, 1 миллион сўм асосий қарз ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение