Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлигини таъминлаш мақсадида назорат қилувчи органларининг ходимлари доимий равишда аттестациядан ўтказилиб борилмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда аттестация комиссияси таркибида Бизнес-омбудсман девонининг ходими Дилшод Насретдиновнинг иштирокида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 202 нафар ходими аттестациядан ўтмоқда.

Маълумот учун: “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишлари лозим.