15-Iyun, 2022-yil

Тадбиркорга нотўғри ҳисобланган қарздорлик камайтирилди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи “Radius trade” МЧЖ “Андижон ҲЭТК” АЖни ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, “Андижон ҲЭТК” АЖ томонидан Жамиятга нисбатан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилиб, электр энергияси истеъмоли учун 12,9 миллион сўм қарздорлик ҳисобланган. Аммо мазкур мурожаатни ўрганиш давомида ушбу ҳисоб-китоб нотўғри амалга оширилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, “Андижон ҲЭТК” АЖ томонидан қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, Жамиятга нисбатан нотўғри ҳисобланган 12,9 миллион сўмлик қарздорлик 3,1 миллион сўмга камайтирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение