14-Iyun, 2022-yil

Тадбиркорнинг ер майдонини ноқонуний олиб қўйган ҳоким ўринбосари маъмурий жавобгарликка тортилди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи “Афросиёб 2021” фермер хўжалиги Ховос туман ҳокимлиги мансабдорларининг ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Ховос туман ҳокимлигининг қарорига мувофиқ фермер хўжалигига 49,8 гектар ер майдони ижарага берилган. Аммо, кейинчалик, ушбу қарор бекор қилиниб, ер майдони белгиланган тартибни бузилган ҳолда ер заҳира фондига қайтарилган.

Ушбу ҳолат бўйича, Бизнес-омбудсман томонидан жиноят ишлари бўйича Янгиёр шаҳар судига шикоят аризаси киритилиб, натижада ер майдонини ер заҳира фондига қайтариш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас деб топилган. Шу билан бирга Ховос туман ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2002-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 6,75 миллион сўм жарима жазоси тайинланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение