10-Iyun, 2022-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга ҳисобланган 81,2 миллион сўм нореал қарздорлик бекор қилинди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Elite yarn” МЧЖ “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Ҳудудгаз Жиззах” ва Жамият ўртасида табиий  газни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Жамият томонидан шартнома шартлари бузилмаганлигига қарамасдан, “Ҳудудгаз Жиззах” томонидан қонунчилик талабини бузган ҳолда Жамиятга нисбатан 81,2 миллион сўм нореал қарздорлик ҳисобланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан, Жамиятга нисбатан ҳисобланган 81,2 миллион сўм нореал қарздолик бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение