9-Iyun, 2022-yil

JICA вакиллари билан учрашув бўлди

Бугун Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари иштирокида кластер тизимини ривожлантириш масаласида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда JICAнинг Марказий Осиё ва Кавказ бўлими директори Мишима Кенжи ва бошқа мутахассислар иштирокида мамлакатимизда кластер тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ва илғор ҳорижий тажрибаларни Ўзбекистонда амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. 


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение